Жума куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Дата: 13:55, 15-12-2016.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – Жума, 16 декабр куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёмғир қорга айланиши мумкин, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-7° илиқ, кундузи 11-13° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 3-8° илиқ, Навоий вилояти шимолида 0-5° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Кўчки хавфи бор. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: