Жума куни энг паст ҳарорат 35 даража Қорақалпағистонда бўлиши кузатилади
Тошкент. 1 август. ЎзТАГ – Жума, 2 август куни энг паст ҳарорат 35 даража Қорақалпағистонда бўлиши кузатилади, дейилади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-25°, кундузи 38-40° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28°, кундузи 36-41°, жойларда 43°гача иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 36-41° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28°, кундузи 36-41°, жойларда 43°гача иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 36-41° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.
Сурат манбаи: ru.dreamstime.com