Жума куни фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дата: 13:12, 12-10-2017.

Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – Жума, 13 октябр куни фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, мамлакатнинг қолган жойларида ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 24-29° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 24-29° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° иссиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° иссиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 19-24° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: