Жума куни фақат Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ёмғир ёғиши кутилади

Дата: 14:34, 25-04-2019.

Тошкент. 25 апрель. ЎзТАГ – Жума, 26 апрель куни фақат Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ёмғир ёғиши кутилади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.   

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, кечаси ва куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7°, кундузи 15-17° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8°, кундузи 12-17° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво булутли бўлиб, жойларда бироз ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 13-18° илиқ бўлади

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё, вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 15-20

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёғингарчиликлар кузатилади (ёмғир, қор). Тошкент вилоятидан 2000 м баландликда кўчки хавфи бор.Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5°, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

 

Сурат манбаи: afisha.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: