Жума куни фақат Ўзбекистон шимолий-ғарби ва жанубий-ғарбида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади

Дата: 12:10, 30-04-2015.

Тошкент. 30 апрел. ЎзТАГ – Жума, 1 май куни фақат Ўзбекистон шимолий-ғарби ва жанубий-ғарбида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, республиканинг қолган қисмларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, баъзи жойларда шамолнинг тезлиги 15-20 м/сга чиқиши мумкин, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида унинг тезлиги 12-17 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 24-26° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда унинг тезлиги 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.

Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда унинг тезлиги 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда унинг тезлиги 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: