Жума куни фақатгина Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади
Тошкент. 21 ноябрь. ЎзТАГ – Жума, 22 ноябрь куни фақатгина Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° совуқ, кундузи 0-2° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушади. Шамол шимолий-ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, жойларда 8° гача совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз ўзгариб туради, қор, жойларда кучли. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° совуқ бўлади.
Сурат манбаи: baltnews.lt