Жума куни футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатини биринчи доирасидаги энг муҳим ўйин бўлиб ўтади

Дата: 12:54, 10-04-2014.

Тошкент. 10 апрель. ЎзТАГ - 11 апрель куни Ўзбекистон чемпиони “Бунёдкор” мамлакат чемпионати бешинчи турида ўтган йилги вице-чемпион – пойтахтнинг “Локомотив” клуби билан ўйнайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Пойтахт дербисини тажрибали ҳакам Хасан Рўзиев бошқаради. Бунга қадар у олий лигада 26 ўйинга ҳакамлик қилган, шу жумладан, “қалдирғочлар” билан уч ўйин ва “темирйўлчилар” қатнашган етти ўйинда”, деб таъкидлайди Ўзбекистон Профессионал футбол лигасидаги манба.
Илгарилари “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари орасидаги ўйинлар ҳар доим кучли курашларда кечар эди. 12 ўйинда “қалдирғочлар” етти ғалабага эришганлар, “темирйўлчилар” ҳисобида эса икки ғалаба бор, уч ўйин эса дуранг билан якунланган. Тўплар орасидаги фарқ “Бунёдкор” ҳисобига 23:11.

Янгилик билан ўртоқлашиш: