Жума куни кечаси Ўзбекистоннинг марказий қисми ва шимолий-шарқида бир оз қор ёғиши кутилмоқда

Дата: 13:47, 27-11-2014.

Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – Жума, 28 ноябр куни кечаси Ўзбекистоннинг марказий қисми ва шимолий-шарқида бир оз қор ёғиши кутилмоқда, кундузи ёғингарчилик бўлмайди, республиканинг тоғолди туманларида сел келиши ҳавфи бор, дея хабарқилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси бир оз қор ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсган шамол йўналишини шарқга ўзгартириб 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3° совуқ, кундузи 4-6° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14°, кундузи 2-7° совуқ бўлади; Хоразм вилояти бўйича кечаси 7-12°, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2° совуқ - 3° илиқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради. Кечаси ва эрталаб баъзи туманларда бир оз қор ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсган шамол йўналишини шарқданга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Самарқанд вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларгатуман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° сувуқ - 2° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бир оз қор ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди.

Ғарбдан эсган шамол йўналишини шарқданга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда қор ёғиб, туман тушади. Ғарбдан эсган шамол йўналишини шарқданга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: