Жума куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмоқда
Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Жума, 31 май куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-20°, кундузи 33-35° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ўзгариб туради, жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, куннинг иккинчи ярмида жойларда ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 31-36° иссиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 31-36° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 31-36° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14°, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.
Сурат манбаи: zastavok.net