Жума куни Ўзбекистон шимоли ва шарқида шамолли об-ҳаво сақланиб қолади, баъзи жойларга ёмғир ёғиши мумкин

Дата: 13:10, 14-08-2014.

Тошкент. 14 август. ЎзТАГ – Жума куни Ўзбекистон шимоли ва шарқида шамолли об-ҳаво сақланиб қолади, баъзи жойларга ёмғир ёғиши мумкин, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-19° илиқ, кундузи 29-31° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, бундан ҳам кучайиб, 15-20 м/сгача чиқади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, бундан ҳам кучайиб, 15-20 м/сгача чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19° илиқ, кундузи 29-34° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, бундан ҳам кучайиб, 15-20 м/сгача чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан, баъзида ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, бундан ҳам кучайиб, 15-20 м/сгача чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: