Жума куни Ўзбекистон шимолий-ғарбида бир оз ёмғир ёғиб, момақолдироқ бўлиши мумкин

Дата: 12:21, 20-08-2015.

Тошкент. 20 август. ЎзТАГ – Жума, 21 август куни Ўзбекистон шимолий-ғарбида бир оз ёмғир ёғиб, момақолдироқ бўлиши, шамол кучайиши мумкин, республиканинг қолган қисмида ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-17 м/сга чиқади. Ҳарорат кечаси 22-24° иссиқ, кундузи 35-37° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25° иссиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўнилиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўнилиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25° иссиқ, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўнилиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27° иссиқ, кундузи 34-40° иссиқ.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўнилиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25° иссиқ, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўнилиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: