Жума куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик бўлиши кутилмайди

Дата: 11:50, 29-01-2015.

Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – Жума, 30 январ куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик бўлиши кутилмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин, республиканинг тоғли жойларида қор кўчиши хавфи бор, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10° совуқ, кундузи 2-4° илиқ.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° совуқ, кундузи 0-5°гача совуқ; Хоразм вилояти бўйича кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ; баъзи жойларда 3°гача совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши ҳам мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, баъзи жойларда 3°гача совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши кутилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, баъзи жойларда 3°гача совуқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушади. Қор кўчиши ҳавфи бор. Шарқдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/с.ни ташкил қилади. Ҳарорат кечаси 10-15° совуқ, кундузи 0-5° сувуқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: