Жума куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилмоқда

Дата: 15:02, 20-11-2014.

Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – Жума, 21 ноябр куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади, ёмғир қорга айланиши ҳам мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° совуқ, кундузи 7-9° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади, қорга айланиши ҳам мумкин. баъзи жойларга туман тушади. Ғарбдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/сни ташкил қилади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Туман тушиш мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи ерларга ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Эрталаб ва кечқурун туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/сни ташкил қилади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/сни ташкил қилади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 3° совуқ - 2° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: