Жума куни Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида ёмғирли ва шамолли ўзгарувчан об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дата: 14:30, 03-08-2017.

Тошкент. 3 август. ЎзТАГ – Жума, 4 август куни Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида ёмғирли ва шамолли ўзгарувчан об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-23° иссиқ, кундузи 31-33° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° иссиқ, кундузи 31-36° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25° иссиқ, кундузи 31-36° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Самарқанд вилоятининг баъзи жойларида дўл тушиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25° иссиқ, кундузи 31-36° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27° иссиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Наманган вилоятининг баъзи жойларида дўл тушиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27° иссиқ, кундузи 28-33 иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Наманган ва Самарқанд вилоятининг баъзи жойларида дўл тушиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16° иссиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: