Жума куни Ўзбекистонда 2014 йилнинг энг яхши футболчилари эълон қилинади

Дата: 22:57, 03-03-2015.

Тошкент. 3 март. ЎзТАГ – 6 март куни соат 10.00да Ўзбекистон Футбол федерациясининг (ЎФФ) мажлислар залида 2014 йилнинг энг яхши футболчи ва мураббийларини тақдирлаш маросими ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЎФФдан хабар беришларича, йилнинг “Энг яхши футболчиси” ҳамда “Энг яхши мураббийи” номинацияларидан ташқари, “Ўзбекистон Чемпионатининг энг яхши футболчиси”, “Ўзбекистон чемпионатининг тўпурари”, “Fair Play”, йилнинг “Энг яхши ёш ўйинчиси” каби йўналишларда ҳам ғолиблар аниқланади.

Маълумот ўрнида, ҳамда “Энг яхши мураббий” номинациясида энг кучли учликка Вадим Абрамов (“Локомотив”, Тошкент), Самвел Бабаян (“Пахтакор”, Тошкент) ва Рўзиқул Бердиев (“Насаф”, Қарши), “Энг яхши футболчи” номинациясида эса ғолибликка Виталий Денисов (“Локомотив”, Москва), Одил Аҳмедов (“Краснодар”, Краснодар) ва Жамшид Искандаровлар (“Пахтакор”, Тошкент) даъвогар бўлиб туришибди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: