Жума куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ёмғир ёғиши кутилади

Дата: 16:24, 31-10-2019.

Тошкент. 31 октябрь. ЎзТАГ – Жума, 1 ноябрь куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ёмғир ёғиши кутилди, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12°, кундузи 18-20° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7°, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, жойларда ёмғир ёғиши мумкин, жойларда кучли. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7°, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: photocentra.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: