Жума куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати пасаяди

Дата: 16:29, 28-03-2019.

Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – Жума, 29 март куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати пасаяди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с га етади, 12-17 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-12° илиқ, кундузи 13-15° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларга кучли ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин.. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12°, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғиши,жойларда кучайиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар бўлади, жойларда кучли ёмғир ёғади. Момоқалдироқ бўлиши мумкин. Кўчки хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 4-9° илиқ бўлади.

 

Сурат манбаи: ria.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: