Жума куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво ҳароратининг тушиши ва ёғингарчилик бўлиши кутилади

Дата: 16:10, 12-12-2019.

Тошкент. 12 декабрь. ЎзТАГ – Жума, 13 декабрь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво ҳароратининг тушиши ва ёғингарчилик бўлиши кутилади, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4°, кундузи 6-8° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайдии. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2° илиқ-3° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво вақта-вақти билан ўзгариб туради, жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво вақи-вақти билан ўзгариб туради, жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3°илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз ўзгариб туради, жойларда қор ёғиши мумкин. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2°совуқ-3° илиқ, илиқ бўлади.

Сурат манбаи: sochi.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: