Жума куни Ўзбекистоннинг баъзи туманларида кучли қор ёғиши кутилмоқда

Дата: 14:43, 22-01-2015.

Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – Жума, 23 январ куни Ўзбекистоннинг баъзи туманларида кучли қор ёғиши кутилмоқда, баъзи жойларга туман тушиши мумкин, республиканинг тоғли жойларида қор кўчиши ҳавфи бор, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиш мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-2° совуқ, кундузи 1-3° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан қорёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8° совуқ, баъзи жойларда ҳарорат 10-15°гача совуйди.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан қор ёғади, баъзи жойларга кучли қор ёғиши кутилади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга кучли қор ёғиб, туман тушиши ҳам мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойлардатуман тушиши кутилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ -2° илиқ, кундузи 2-7° илиқ.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан кучли қор ёғади, туман тушиши ҳам мумкин. Қор кўчиши ҳавфи бор. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: