Жума куни Ўзбекистоннинг бир неча вилоятида совуқ бўлиши прогноз қилинмоқда
Тошкент. 14 ноябрь. ЎзТАГ – Жума, 15 ноябрь куни Ўзбекистоннинг бир неча вилоятида совуқ бўлиши прогноз қилинмоқда, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4, кундузи 13-15° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5°, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
Сурат манбаи: pixabay.com