Жума куни Ўзбекистоннинг бир неча вилоятларида ҳаво ҳарорати 15 даражагача исийди

Дата: 12:55, 06-12-2018.

Тошкент. 6 декабр. ЎзТАГ – Жума, 7 декабр куни Ўзбекистоннинг бир неча вилоятларида ҳаво ҳарорати 15 даражагача исийди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3° илиқ, кундузи 13-15° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жоцларга бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ 2° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

 

Сурат манбаи: uralskweek.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: