Жума куни Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларига об-ҳаво салқин бўлади

Дата: 14:55, 04-04-2019.

Тошкент. 4 апрель. ЎзТАГ – Жума, 5 апрель куни Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан ташқари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида салқин об-ҳаво кузатилади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан5-10 м/с тезликда эсиб, 12-17 м/сга кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-15°, кундузи 16-18° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларга ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучаяди. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамолғарбдан 7-12 м//с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ёмғир ёғади, жойларда кучли ёғиши мумкин. Кўчки хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: uzbchron.wordpress.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: