Жума куни Ўзбекистоннинг фақат шимолий-ғарбида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилади

Дата: 14:01, 28-01-2016.

Тошкент. 28 январ. ЎзТАГ - Жума, 29 январ куни Ўзбекистоннинг фақат шимолий-ғарбида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилади, мамлакатнинг қолган ҳудудларида ўзгарувчан об-ҳаво сақланиб қолади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши ва туман тушиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-қақти билан қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечасию 8-13° совуқ, кундузи 3° совуқ- 2° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, кундузи 3° совуқ- 2° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга бир оз қор, ёмғир ёғади, туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2° совуқ - 3° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўладиди, баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечасию кундузи 2° совуқ - 3° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси8-13° совуқ, кундузи 3-8 совуқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: