Жума куни Ўзбекистоннинг фақат тоғли жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда
Тошкент. 3 май. ЎзТАГ – Жума, 4 май куни Ўзбекистоннинг фақат тоғли жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда, қолган ерларда – қуруқ ва иссиқ об-ҳаво бўлади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15° иссиқ, кундузи 27-29° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ҳаво булутли бўлиб, бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида баъзи жойларда ҳаво булутли бўлиб, бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° иссиқ, кундузи 26-31° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво булутли бўлиб, бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво булутли бўлиб, бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19° иссиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 24-29° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.
Сурат манбаи: https://mr-shor.livejournal.com/95150.html