Жума куни Ўзбекистоннинг катта қисмида ёмғирли ва шамолли об-ҳаво сақланиб қолади

Дата: 12:22, 29-09-2016.

Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – Жума, 30 сентябр куни Ўзбекистоннинг катта қисмида ёмғирли ва шамолли об-ҳаво сақланиб қолади, фақат республиканинг ғарби ва шимолий-ғарбида ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-15° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: