Жума куни Ўзбекистоннинг шимолий-шарқи, Фарғона водийси ва тоғли жойларида момақалдироқли ёмғир ва шамол бўлиши кутилмоқда

Дата: 14:59, 10-08-2017.

Тошкент. 10 август. ЎзТАГ – Жума, 11 август куни Ўзбекистоннинг шимолий-шарқи, Фарғона водийси ва тоғли жойларида момақалдироқли ёмғир ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда, мамлакатнинг қолган ҳудудида ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво вақти вақти билан бир оз ўзгариб туради, ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-25° иссиқ, кундузи 33-35° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво баъзи жойларда бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25° иссиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво баъзи жойларда бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25° иссиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво бир оз ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25° иссиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво баъзи жойларда бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25° иссиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво баъзи жойларда бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-26° иссиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Наманган вилоятининг баъзи жойларида дўл тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25° иссиқ, кундузи 31-36 иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида баъзи жойларда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Наманган вилоятининг баъзи жойларида дўл тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° иссиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: