Жума куни Ўзбекистоннинг учта вилояти ва Қорақалпоғистонда ёғингарчилик бўлмаслиги кузатилади

Дата: 13:15, 23-05-2019.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – Чоршанба, 24 май куни Ўзбекистоннинг учта вилояти ва Қорақалпоғистонда ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-16°, кундузи 20-22° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ўзгариб туради, жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кеча си 13-18°, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, жойларда ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти ёмғир ёғади, жойларда кучли ёғади. Момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Сурат манбаи: darakchi.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: