Журналисталар Нанкиндаги ўсмирлар Олимпиадаси маълумотларини бемалол олиш имкониятига эга бўладилар
Тошкент. 6 август. ЎзТАГ – Бутун дунёдан келган журналистлар 16-28 августда Нанкин (Хитой) шаҳрида бўлиб ўтадиган II-ўсмирлар Олимпиада ўйинларининг янгиликлари ҳақида батафсил маълумот олиш имконига эга бўладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Миллий Олимпиада қўмитасидан Халқаро Олимпиа қўмитасига асосланган ҳолда хабар беришларича, ташкилий қўмита Цзянсу вилояти пойтахтига ташриф буюра олмайдиган журналистлар ҳақида ҳам қайғурди. Уларда дунёнинг 204 мамлакатидан келган 4 минг атрофида спортчилар беллашаётган спорт майдончаларидан олинаётган видеолавҳалар, суратлар ва янгиликларни эркин олиш имконияти бўлади.
Нанкиндан келадиган янгиликлар асосан Синьхуа агентлиги томонидан етказиб берилади. http://www.nanjing2014.org/en/photos сайтида кунига юқори тиниқликдаги 75-150 суратлар жойлаштирилади.
II-ўсмирлар Олимпиада ўйинларининг расмий сайтида www.nanjing2014.org ҳам воқеа жойларидан олинган оператив репортажлар очиқ жойлаштирилади.
Видеомаълумотларни эса журналистар http://www.Olympic.org, http://www.Olympic.tv, http://www.youtube.com/Olympics сайтларидан олишлари мумкин бўлади.