Зиёратчиларнинг навбатдаги гуруҳи Ўзбекистонга қайтди

Дата: 16:31, 07-10-2015.

Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – Ўтган якшанба куни зиёратчиларнинг навбатдаги гуруҳи Саудия Арабистондан Ўзбекистонга қайтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳукумат ҳузуридаги Дин ишлари қўмитасидан маълум қилишларича, бу сафар Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари ҳожилари Ватанларига қайтдилар.

“2015 йилнинг “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилганини, Макка ва Мадинадаги зиёрат жойларида биз кўрган эътибор бизни президентимиз ва барча масъул ходимларга яна бир бор миннатдорчилик сўзларини айтишга ундамоқда”, - деб гапиришди сирдаёлик зиёратчилар.

Шунингдек, зиёратчилар Мадинаи мунавварада яхши кутиб олиб, жуда чиройли хизмат кўрсатган тажрибали шифокорлар, қўли ширин ошпазларга ҳам ташаккур айтиб, меҳмонхоналардаги яхши шароитларни ҳам қайд этиб ўтдилар.

Бундан ташқари, зиёратчилар Муҳаммад Пайғамбар масжиди ва Мадинанинг тарихий ерларига исталган пайтда ташриф буюришга имкон яратилганини ҳам таъкидлаб ўтдилар.

Эслатиб ўтамизки, зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи Ўзбекистонга 27 сентябрда қайтган эди.

Бундан олдинроқ ЎзТАГ 2015 йилнинг 3 -14 сентябрида 5,2 минг Ўзбекистон фуқароси ҳаж амалини бажаришга бориши ҳақида хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: