ZiyoNET таълим тармоғига 10 йил тўлди
Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг ZiyoNET ижтимоий таълим ахборот тармоғига 10 йил тўлди. Бу ҳақида бугун Uzinfocom маркази хабар қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ZiyoNET порталининг илк версияси (www.ziyonet.uz) 2006 йилда ишга тушган эди. Сўнгра бу ном бир неча маротаба ўзгартирилди. 2007 октябрда ZiyoNET тармоғининг ресурс маркази барчага бепул сайт-йўлдошлар яратиш имконини берди.
2009 йил январда ZiyoNET порталининг ўзбекча версияси ишга туширилди. 2009 йил октябрда сайт-йўлдошлар учун бепул хостинг хизмати йўлга қўйилди.
2010 йилдан бошлаб ташриф буюрувчилар порталда “Таълим”, “Абитуриент”, “Муассалар”, “Имкониятлар”. “Акциялар” бўлимларидан кенгроқ фойдалана бошладилар. 2011 йилдан бери бош саҳифага Fikr.uzдан “Кун янгилиги” ва uTube.uzдан “Кун видеоси” чиқарила бошланди. 2013 йилда “Чет тиллари” ва “Ривожлантирувчи ўйинлар” бўлимлари пайдо бўлди.
2014 йил майда ZiyoNET.uz порталида ижтимоий тармоқлар элементлари, мавзувий гуруҳлари яратиш ва уларда муҳокама қилиш, изоҳлаш, медиафайллар қўйиш, фотоальбомлар яратиш имкониятлари пайдо бўлди. Синф ва ўқув муассасалари учун ҳам гуруҳлар яратиш мумкин.
2015 йил февралда бу ерда 153 гуруҳ, 449 мавзу ва 302 изоҳ бор эди. Иштирокчилар сони 3103 кишига, ноёб фойдаланувчилар 1382 кишига тенг. 2015 йил октябри сўнгида порталда 245 гуруҳ рўйхатга олинган.