ZiyoNET тармоғи порталидаги аудиокитоблар сони 2,3 мингдан ошди

Дата: 17:07, 02-02-2016.

Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг ZiyoNET таълим тармоғи порталидаги аудиокитоблар сони 2,3 мингдан ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Uzinfocom марказидан маълум қилишларича, порталдаги энг катта ва тез тўлдирилаётган бўлим uRadio эшиттиришларидир. Бу ерда 1,35 минг ёзув мавжуд.

Бўлим ичида “Студия меҳмонлари”, “Жаҳон халқлари анъана ва урф-одатлари”, “Таниқли кишилар ҳаёти ва ижоди” каби бўлимлар мавжуд.

Сўнгги бўлимда Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида олти эшиттириш эълон қилинган.

Радиоэшиттиришлардан ташқари, “Аудиокитоблар” бўлимида 262 дарслик, 214 эртак, 100 шеър, 77 насрий асарлар, тарихга доир 94 материал, уч радиоспектакл ва 170 зиёд маърифий материаллар бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: