ZiyoNET ўзбек порталидаги гуруҳлар сони 300 етди

Дата: 18:58, 20-02-2017.

Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – Ҳозирги кунга келиб ZiyoNET ўзбек порталидаги гуруҳлар сони 300 етди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Uzinfocom марказига асосланган ҳолда.

2014 йилда ZiyoNET портали янгиланган пайтда қизиқишлар бўйича гуруҳлар ташкил қилиб, унда дўстлар билан мулоқот қилиш имконият яратилган эди. Гуруҳлар ўқувчилар, ўқитувчилар ва ота-оналар учун мўлжалланган эди. Барча гуруҳлар 18 йўналишга бўлинган. Улардан энг оммавийси албатта “Таълим ва ўқиш” гуруҳидир (122 гуруҳ). “Кино, ТВ ва мусиқа” бўлимида кутилмаганда энг кам гуруҳлар яратилган.

Гуруҳларда ижтимоийлик элементлари мавжуд. Бу ерда изоҳ қолдириш, хабар алмашиниш, суратлар ва роликдар жойлаштириш мумкин. Гуруҳларни турли тоифаларга ажратиш имконияти мавжуд.

Davra.uz иджтимоий тармоғи яратилган гуруҳларни яратиш бу ерда қулайроқ бўлиши кутилган эди. Лекин фойдаланувчилар ZiyoNET порталида гуруҳлар яратишда давом этмоқдалар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: