Ziyonet ўзбек тармоғидаги йўлдош сайтлар сони 25 мингга етди

Дата: 17:36, 10-03-2016.

Тошкент. 10 март. ЎзТАГ – 2016 йилнинг марти бошига келиб Ziyonet ўзбек таълим тармоғидаги йўлдош сайтлар сони 25 мингга етди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Uzinfocom марказидан маълум қилишларича, “бу ерда катта ўзгаришларни кўриш мумкин, ўқитувчи ва домлалар ўзларига сайт яратиб, бу ерда ўз ишланмалари, ўқув режа ва бошқа материалларини жойлаштирмоқдалар”.

Uzinfocom маълумотига кўра, барча 25 минг сайтларни бир хилда сифатли дейиш қийин, лекин қизиқарли блоглар ҳам учраб туради.

Марказнинг эслатишича, йўлдош сайтлар бепул ва тезда ўз сайтини яратишни истаганлар учун яхши имкониятдир.

Ўз сайтини яратиш имкониятини олиш учун ID.UZ тизимида рўйхатдан ўтган бўлиш, матн ва суратларга ишлов бериш бўйича минимал билимларга эга бўлиш зарур. Булар ҳақида эса сайтнинг махсус бўлимидан билиб олиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: