ZiyoNET Ўзбекистон таълим тармоғи портали Узнетдаги сайтлар рейтингининг ТОП-10 кирди

Дата: 12:17, 22-01-2016.

Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – ZiyoNET Ўзбекистон таълим тармоғи портали Узнетдаги сайтлар рейтингида 10-чи ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Uzinfocom марказидан хабар қилишларича, 2 кун олдин ZiyoNET 13 ўринда бўлса, энди яна юқорига кўтарилди.

Ҳалигача порталдаги энг кўп ташриф буюрилувчи бўлим ZiyoNET кутубхонасидир.

Эслатиб ўтамизки, Uzinfocom маркази – давлат унитар корхонаси бўлиб, Президент қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Uzinfocom марказининг олдига компютерлаштиришни ривожлантириш ва АКТни иқтисодиётнинг барча тармоқлари, бошқарув ва ижтимоий соҳаларга жорий этиш бўйича миллий дастурнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, Ўзбекистон аҳолисининг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш ва унинг жаҳон ахборот ҳамжамиятига киришида ёрдам кўрсатиш бўйича вазифалар қўйилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: