Ўзметкомбинат дивидендлар тўлашга 9,28 млрд сўмдан зиёд ажратади

Дата: 15:26, 26-06-2014.

Тошкент. 26 июн. ЎзТАГ – “Ўзбек металлургия комбинати” ОАЖ акциядорларининг умумий йиғилишида компания қимматли қоғозлари эгаларига дивидендлар тўлаш ҳақида қарор қабул қилинди. Бунга жами 9,28 млрд сўм ажратилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Даромадлар тўлаб бериладиган облигацияларнинг умумий сони 43,41 млн дона. Компания бир акциясига тўланадиган даромад миқдори 213,79 сўм ёки номиналига 5,62%.
“Ўзметкомбинат” ОАЖ – Рангли металлургия бўйича Марказий Осиёдаги ягона корхонадир. Комбинат Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ 1994 йилда Ширин машинасозлик заводи ва “Вторчермет” корхоналари хўжалик пудрати бошқармасини бирлаштириш йўли билан ташкил қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: