Ўзмиллийбанк Aka Bank немис банки билан 100 млн евролик келишув имзолади

Дата: 12:08, 17-01-2019.

Тошкент. 17 январ. ЎзТАГ – 14 январ куни Берлинда Ўзбекистон президентининг Германияга давлат ташрифи арафасида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Германия бизнес форуми доирасида Ўзмиллийбанк ва AKA Bank 100 млн евро миқдорида кредит келишувини имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЎМБ маълумотларига кўра, Германиянинг етакчи банки билан тузилган келишувнинг асосий устунлиги – иқтисодиётнинг турли соҳаларида лойиҳаларни Европанинг етакчи экспорт-кредит агентлиги (ЭКА) Euler Hermes суғурта қопламаси остида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида ҳамда савдони молиялаштириш бўйича лойиҳаларни (экспорт олди молиялаштириш, ҳужжатли аккредитивлар, кафолатлар, постмолиялаштиришдан фойдаланган ҳолда) молиялаштириш кабилардир.

Бундан ташқари, кредит келишуви доирасида Ўзмиллийбанк ва унинг йирик мижозлари Европа капитал бозорига кириш имкониятига эга бўладилар, шунингдек, кредит маблағларини янада жозибадор ва қулай шароитларда жалб қилиш имкониятига эга бўладилар.

Эслатиб ўтамиз, AKA Bank (AKA Ausfuhrkredit-GmbH) 1952 йилда акциядорлари Commerzbank, Landesbank Berlin, LBBW, Deutsche bank, UniCredit bank AG, SEB AG, DZ Bank AG, BHF BANK AG каби 17 та немис кредит ташкилотлари бўлган Германиянинг банклари консорциуми томонидан ташкил этилган. Банк активлари $3,6 млрд. Банк, шунингдек, Федерал давлат бошқаруви вазирликлараро қўмитасига аъзо бўлиб, федерал ҳукуматнинг экспорт соҳасида консултант вазифасини бажаради.

Сурат манбаи: https://uzreport.news

Янгилик билан ўртоқлашиш: