Ўзмиллийбанк мобил иловасини расман ишга туширди
Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки “Milliy” мобил иловасини расмий равишда ишга туширилаётгани эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Банк маълумотига кўра, ушбу илова банкинг соҳасида банкнинг ривожланишида эволюцион босқичдир.
Мижозлар илова ёрдамида тўлов тизимларининг стандарт функциялари, хусусан, хизматларга ҳақ тўлаш ва пластик карталардаги маблағларни ўтказиш каби хизматлардан фойдаланишлари мумкин.
Сервисининг асосий хусусияти – пул ўтказиш бўйича хизматларнинг қиймати ҳисобланиб, у атига 0,5 фоизга тенг. Шу билан бирга, ўтказма учун лимит йўқ.
Mобил илованинг бошқа ноёб жиҳатлари орасида UzCard ҳамда VISA NBU карталари бўйича қолдиқлар ва кўчирмаларни кўриш функциялари, кўрсатилган карталарни масофадан блоклаш/очиш имконияти, шунингдек, Ўзмиллийбанкда мижознинг ҳисоблари, депозитлари ва кредитлари бўйича маълумотлар олиш бор.
“Milliy” иловасининг App Store ва Google Playдан мобил қурилмаларга бепул юклаб олиш мумкин.
Сурат манбаи: http://www.homebusiness.ru/inet/326.htm