Ўзмиллийбанк ва Natixis банки 500 млн евролик икки битимни имзоладилар
Тошкент. 8 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий банки ва Natixis француз банки умумий қиймати 500 млн евролик икки битимни имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбек банки матбуот хизматининг маълум қилишича, келишувлар 5 октябр куни Парижда (Франция) ўтказилган Ўзбекистон-Франция бизнес-форуми доирасида имзоланган.
“Битимлар экспорт-кредит агентликлари кафолати остида Франция ва бошқа Европа мамлакатларидан юқори технологиялар ва хизматларни кичик бизнес субъектлари ва ҳусусий тадбиркорларга етказиб бериш бўйича инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришни кенгайтиришни назарда тутади”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, келишувларга кўра, битимлар доирасида экспортни молиялаштирувчи лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда Европа капитал бозорига киришда кўмак бериш, шунингдек, стратегик лойиҳаларни амалга ошириш учун кредитларни ажратиш кўзда тутилган.
Шундан кейин маълум қилинишича, Natixis банки билан ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар ривожланишига омил бўлади, шунингдек, мақбул шартларда узоқ муддатли кредит ресурсларини жалб этиш ва Ўзбекистонда бизнес қилиш учун янги инвестицион имкониятларни яратади.
Эслатиб ўтамиз, Natixis – Франциянинг энг йирик корпоратив ва инвестиция банкларидан бири бўлиб, BPCE Group таркибига киради ҳамда мамлакатда катталиги жиҳатидан тўртинчи ўринда туради.
Сурат манбаи: из https://lmrlawyers.com