Ўзмиллийбанк VISA карточкалари орқали электрон савдо имкониятларини кенгайтирмоқда

Дата: 16:17, 12-12-2017.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки халқаро VISA карточкалари орқали электрон савдо имкониятларини кенгайтирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзмиллийбанк маълумотларига кўра, ушбу хизмат тури мижозларга ўзларига керакли бўлган товар ва хизматларни иш жойидан ёки ўз уйидан чиқмасдан туриб интертнет тармоғи орқали сотиб олиш имконини яратади. Мазкур банк хизматидан барча халқаро VISA пластик карточкалари эгалари фойдаланишлари мумкин.

Мисол учун, мижоз “Ўзбекистон хаво йўллари” МАК орқали исталган йўналиш бўйича авиачипта сотиб олмоқчи бўлса, у мазкур авиакомпаниянинг www. uzairways.com интернет сайтига кириб, онлайн тарзда авиачипта сотиб олиши мумкин.

Айни пайтда бошқа тижорат банклари томонидан чиқарилган халқаро VISA пластик карточкалари орқали ҳам мазкур хизматдан фойдаланиш имкони бор.

Эслатиб ўтамизки, Ўзмиллийбанк мамлакатнинг барча ҳудудларида 90 филиал ва бўлинмаларга, Москвада “Азия-Инвест Банк” шўъба корхонасига эга. 

Сурат манбаи: https://cbkg.ru/articles/karta_visa.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: