“Zomin Pharm” фармкорхонасида ўсимликлар асосида БФҚларни ишлаб чиқариш бошланди
Жиззах. 13 январ. ЎзТАГ – 2016 йилнинг декабр ойида Жиззах вилоятининг Зомин туманида “Zomin Pharm” (MChJ) фармацевтика корхонасида доривор ўсимликлар асосидаги дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларларни (БФҚ) ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзфармсаноат” АК маълумотига кўра, Жиззах вилоятининг худудида етиштирилган доривор ўсимликлар БФҚ учун хом-ашё бўлиб хизмат қилмоқда.
Янги ишлаб чиқариш аҳоли учун турли шаклдаги импорт ўрнини босувчи сифатли ва мақбул нархлардаги дори-дармон ишлаб чиқаришни кенгайтиришга имкон беради.
Корхона доривор ўсимликлар асосидаги янги дори воситаларини серияли ишлаб чиқаришга жорий этиш учун маҳаллий турдош илмий институтлари билан ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.
2017 йил феврал ойининг сўнгги кунларида корхона экстракция цехини фойдаланишга топширади, бу ўз навбатида кенг кўламли гален препаратларини ишлаб чиқаришга имкон яратади.