Zomin pharm ўзбек корхонаси маҳаллий гиёҳлардан дори воситалари ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Дата: 21:22, 23-02-2017.

Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ – Жиззах вилоятидаги Zomin pharm корхонаси маҳаллий гиёҳлардан дори воситалари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Лойиҳанинг умумий қиймати 7,4 млрд сўмдан зиёд. Жорий йил мартида 6 млн шиша суюқ дорилар ва уч турдаги ҳапдорилар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Маҳсулотларни экспорт қилишни ташкил қилиш бўйича ҳам ишлар бошлаб юборилди, хусусан, беларуслик буюртмачилар билан музокаралар олиб борилмоқда”, - деб таъкидлашди “Ўзфармсаноат”да.

Бугунги кунда бу ерда йилига 5 млн ампула антибиотиклар ва эмлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Шунингдек, қизилмия, мойчечак, ялпиз каби доривор гиёҳлар қайта ишланмоқда.

Бундан ташқари, замонавий ускуналар билан жиҳозланган корхонада суюқ дориларни тайёрлаш ва қуйиш линияси ва лаборатория самарали ишламоқда. Тайёр маҳсулот махсус жиҳозланган омборхонада сақланмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: