ЎзРТХАБ ҳафталик савдо ҳажмлари 143 млрд сўмни ташкил қилди
Тошкент. 11 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 1-7 сентябрида Ўзбек Республика Товар хом-ашё биржасидага (ЎзРТХАБ) ҳафталик савдо ҳажмлари 143 млрд сўмни ташкил, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Биржадан хабар қилишларича, бу ўтган ҳафтадагига қараганда кам ва ой бошидаги пасайиш даври билан боғлиқ. Айни пайтда кўргазма-ярмарка савдолари ҳажми 34,3% ўсди.
Биржа савдолари орқали 107,3 млрд сўмлик товарлар сотилди. Рангли металлар сотуви ҳажмлари 3 бараварга ўсиб, унинг улуши 3%дан 13% етди. Шунингдек, суюлтирилган газ ва полиэтиленнинг ялпи улуши ҳам 15%дан 32%гача ўсди.
Валюта савдо майдончасида ҳам ўсиш кузатилиб, экспорт битимлари ҳажми $4,4 млнни ташкил этди (ўтган ҳафта - $512,1 минг). Биржа савдолари орқали $2,6 млнлик полиэтилен ва қиймати $1,8 млнлик суюлтирилган газ экспортга чиқарилди.
Давлат харидлари ҳажми 9,9 млрд сўмгача тушди. 2,4 млрд сўм бюджет маблағлари тежаб қолинди.
Корпоратив харидлар бўйича аукцион савдолари ҳажми 6,5 млрд сўмни ташкил қилди ва натижада 1,5 млрд сўм тежаб қолинди.