ЎзРТХАБ ҳафталик савдолари ҳажми 163,2 млрд сўмни ташкил қилди

Дата: 17:35, 13-07-2014.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 30 июн-6 июл кунларида Ўзбек Республика товар-хом ашё биржасидаги савдолар ҳажми 163,2 млрд сўмни ташкил қилди. Бу ўтган ҳафтадагига қараганда 10% оз демакдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ЎзРТХАБдан хабар беришларича, ушбу динамика ойнинг илк ҳафтаси учун характерли ҳисобланади.
Биржа савдоларида қиймати 125,1 млрд сўмлик (бундан олдинги ҳафта - 138,7 млрд сўм) битимлар имзоланган. Айни пайтда рангли металлар савдоси деярли икки бараварга ўсганлиги қайд этилди.
Биржа экспорт бозори ҳажми $2,1 млндан $4,4 млнга қадар ўсди. Бозорнинг ярмидан кўпини турли маркалардаги полиэтиленлар савдоси ташкил қилди. Саноат мойлари улуши 36%, суюлтирилган газ улуши эса 11% тенг бўлди.
Кўргазма-ярмарка савдоларида сотувлар ҳажми 20,9 млрд сўмга етиб, бир ҳафта олдингидан 0,5% пасайди. Биржада харидоргир товарлар рўйхатини машинасозлик (6,4 млрд сўм) ва металлургия маҳсулотлари (4,5 млрд сўм) эгаллаб турибди.
Давлат харидлари ҳажми 9,3 млрд сўмни ташкил этди ва бу орқали 2,1 млрд сўм бюджет маблағлари тежаб қолинди.
Корпоратив харидлар бўйича аукцион электрон савдоларида битимлар ҳажми 1,9 млрд сўмга пасайиб, 8 млрд сўмни ташкил қилди. Бу савдо майдончасида кўрсатилган муддатда жами 383 битим тузилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: