ЎзРТХАБ Андижон филиали биноси капитал таъмирдан кейин очилди
Андижон. 24 март. ЎзТАГ – Андижонда Ўзбек республика товар-хом-ашё биржаси (ЎзРТХАБ) вилоят филиали биноси капитал таъмирдан кейин очилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Биржадан хабар қилишларича, 2014 йилда биржанинг Андижон филиали умумий айланмаси 233,2 млрд сўмга етиб, 2013 йилдаги кўрсаткичдан 18,3% ошди. Айни пайтда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари товарлари сотуви икки бараварга кўпайиб, 117,2 млрд сўмни ташкил қилди.
Эслатиб ўтамизки, бугунда ЎзРТХАБ 13 вилоят филиали ва Ўзбекистон шаҳар ва туманларида жойлашган 130 савдо майдончаларига эга.