ЎзРТХАБ битимлар ҳажми 2014 йилдаги ўртача кўрсаткичдан 17% ошиқ бўлди

Дата: 20:52, 03-04-2014.

Тошкент. 3 апрель. ЎзТАГ – Ўзбек Республика товар хом-ашё биржасида 24-30 март кунларидаги битимларнинг умумий ҳажми 185,8 млрд сўмни ($82,1 млн) ташкил қилди. Бу, 2014 йил бошидан бери қайд этилган ўртача кўрсаткичдан 17% ошиқдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўтган ҳафтада биржа савдолари ундан илгариги ҳафтага қараганда бир оз пасайди: 156,4 млрд сўмдан 154 млрд ($68,05 млн) сўмгача. Рангли металлар, суюлтирилган газ ва полиэтилен сотувлари ўртача 10% тушди. Нефт маҳсулотлари сотувлари аксинча 1,5 бараварга ўсди. Қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари улуши юқорилигича қолмоқда – 55%.
Биржадаги экспорт ҳажми ўтган ҳафтада йил бошидан бери максимал нуқтага етди. Валюта савдо майдончасида орқали қиймати $5,9 млнлик товарлар сотилди, бу олдинги ҳафтадагига қараганда 6 баравар кўп. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи маҳсулотлари харидоргирлигича қолмоқда. Унинг умум экспорт ҳажмидаги улуши 70%. Бундан кейинги ўриндларда суюлтирилган газ (17%) ва полиэтилен (11%) бормоқда.
Кўргазма-ярмарка савдолари ҳажмида пасайиш қайд этилди ва 19,9 млрд сўмлик ($8,79 млн) савдо қилинди. Республика ичидаги савдолар 34,2% ўсди. Кичик бизнес 14,4 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари сотди. Бу ҳафта машинасозлик маҳсулотлари, қурилиш материаллар ва химия саноати маҳсулотлари кўп сотилди.
Давлат ҳаридларининг умумий ҳажми 11,4% ўсди ва 6,6 млрд сўмни ($2,91 млн) ташкил қилди. Бюджет маблағларини тежаш суммаси 15,6% ошиб, 1,8 млрд сўмни ташкил этди. Умумий битимлар ҳажмида кичик бизнес улуши 93 фоздан 98% фоизгача ошди. Энг йирик битим Навоийда, дераза ойналари етказиб бериш бўйича тузилди. Битим суммаси 129,4 млн сўм.
Корпоратив ҳаридлар ҳажми 5,3 млрд сўмни ($2,34 млн) ташкил этди. Электрон савдоларнинг самарадорлиги ошди ва бошланғич қийматнинг 21,2% ташкил этди. Корпоратив ҳаридларнинг товар таркибида ўзгаришлар юз берди. Энди етакчи ўринларни оргтехника – 14%, қурилиш материаллари – 13%, электротехник ускуналар – 12% ва кабель маҳсулотлари – 8% эгаллади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: