ЎзРТХАБ битимлар умумий ҳажми 13% ўсди

Дата: 17:19, 15-04-2015.

Тошкент. 15 апрел. ЎзТАГ – 6-12 апрелда Ўзбек республика товар хом-ашё биржасида (ЎзРТХАБ) тузилган битимлар ҳажми 172,4 млрд сўмни ташкил қилиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга (30 март-5 апрел – 152,6 млрд сўм) қараганда 13% ошди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржа матбуот хизмати маълумотларига кўра, биржа бозори платформаси деярли 17% ўсиб, 142,9 млрд сўмга етди, унинг биржа умумий айланмасидаги улуши эса 83% ташкил қилди.

Кўргазма-ярмарка савдолари ҳажми 3,2% ўсиб, 16 млрд сўмга етди. Кичик бизнес қиймати 13,3 млрд сўмлик товарлар сотди.

Давлат харидлари ҳажми деярли 9% озайиб, 7,2 млрд сўмни ташкил этган бўлсада, 2 млрд сўм бюджет маблағлари тежаб қолинди. Кичик бизнес улуши 97% даражасида бўлди.

Корпоратив электрон ҳаридлар тизими савдолари ҳажми 11% пасайиб, 6,3 млрд сўмни ташкил қилди. Лекин молия маблағларини тежаш миқдори ҳаридлар бошланғич қийматининг 19,6% ташкил қилди. Кичик бизнес улуши 99,4% тенг бўлди.

Корпоратив ҳаридлар бўйича аукцион савдоларида ҳар бир буюртмага етказиб берувчилардан ўртача 5 ва ундан ошиқ таклифлар тушди. Амалга оширилган битимлар орасида товарлар улуши 94% ташкил қилди. Қолган 6% ишлар ва хизматлар ҳиссасига тўғри келди.

$1 = 2501,87 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: