ЎзРТХАБ савдолар ҳажми йил бошидан бери ўртача кўрсаткичдан 17% юқори бўлди

Дата: 16:09, 29-08-2014.

Тошкент. 29 август. ЎзТАГ – 18-24 август кунлари Ўзбек республика товар хом-ашё биржасида (ЎзРТХАБ) савдолар ҳажми 199 млрд сўмни ташкил қилиб, йил бошидан бери ўртача кўрсаткичдан 17% юқори бўлди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Лекин бу кўрсаткич икки ҳафта олдинги (11-17 август) кўрсаткичдан 6,8% кам.

Жумладан, биржа савдолари ҳажми ўтган ҳафтадаги 173,1 млрд сўмдан 162,5 млрд сўмга қадар пасайди. Биржанинг валюта савдо майдончасида $3,5 млнлик товарлар сотилди (ўтган ҳафта $4,6 млн). Валюта бозорининг 50% ошиғи суюлтирилган газ ҳисобига тўғри келди.

Кўргазма-ярмарка савдоларида 21,5 млрд сўмлик битимлар тузилди. Экспорт миқдори ўтган ҳафтадаги 5,8 млрд сўмдан 4 млрд сўмгача камайди. Ушбу йўналишда машинасозлик маҳсулотлари (4,8 млрд сўм), металлургия (4,3 млрд сўм), кимё саноати маҳсулотлари (3,8 млрд сўм) етакчилик қилмоқда.

Аукцион савдолари тизимида давлат харидлари бўйича 7 млрд сўмлик битимлар тузилди, 1,9 млрд сўм бюджет маблағлари тежаб қолинди.

Корпоратив харидлар бўйича савдо майдончасида савдолар ҳажми 7,9 млрд сўмгача ошди. Натижада 1,1 млрд сўм бюджет маблағлари тежаб қолинди.

$1 = 2348,02 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: