ЎзРТХАБ савдолар бир оз сустлашди

Дата: 13:01, 08-08-2014.

Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 28 июл - 3 августи орасида Ўзбек Республика товар хом-ашё биржасида (ЎзРТХАБ) 121,3 млрд сўмлик савдо қилинди. Буни савдодаги мавсумий сусайиш дейиш мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржадан хабар қилишларича, корпоратив харидлар тизимида ижобий динамика сақланиб қолди.

Ҳисобот ҳафтасида биржа савдолари ҳажми 91 млрд сўмгача пасайиб, бу биржада тузилган битимлар умумий суммасининг 75% ташкил қилди. Валюта савдо майдончасида $137 минглик маҳсулотлар сотилди, улар орасида турли хилдаги цемент ва алюминийнинг улушлари навбати билан 55% ва 45% ташкил қилди.

Ҳисобот даврида кўргазма-ярмарка савдоларининг ҳафталик ҳажми 7,9 млрд сўмни ташкил қилди. Шунга қарамасдан энг харидоргир товарлар рўйхати деярли ўзгармади ва ҳамон машинасозлик ва металлургия маҳсулотлари, полимер ва пластмассалардан (умумий савдо ҳажмининг 54%) иборатлигича қолмоқда.

Давлат харидлари бўйича аукцион савдоларида ҳам битимлар сони ўсиб, 5,526 мингдан 5,811 мингга етди. Айни пайтда уларнинг ҳажми 3,5% пасайиб, 11,8 млрд сўмга тенг бўлди.

Бошқалардан фарқли равишда корпоратив харидлар ҳажми 43% ўсиб, 10,7 млрд сўмга етди. Тузилган битимлар сони эса 358тадан 451тагача кўпайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: