ЎзРТХАБда ҳафталик савдолар ҳажми 2,8 млрд сўмга пасайди

Дата: 12:30, 26-09-2014.

Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – Ўтган ҳафта (15-21 сентябр) Ўзбек республика товар хом-ашё биржасида (ЎзРТХАБ) савдолар ҳажми 2,8 млрд сўмга пасайди ва 194,1 млрд сўмни ташкил қилди (ўтган ҳафта - 196,9 млрд сўм), дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржа товарлари савдоси 153 млрд сўмни ташкил қилди (1,5% пасайиш). Валюта савдо платформасидаги биржа савдолари $1,1 млндан $2,8 млнга қадар ўсди.

Бозорнинг катта қисмини (62%) “Shortan Gaz Mahsulot” МЧЖ ҚКда ишлаб чиқарилган суюлтирилган газ эгаллади. Биржа экспорт бозорининг қолган қисмини катод миси (“Олмалиқ ТМК”да ишлаб чиқарилган, $805,5 минглик), полиэтилен, цемент, саноат мойлари ва аммиак селитраси эгаллади.

Кўргазма-ярмарка савдолари миқдори 25 млрд сўмга тенг бўлди (-7,3%). Ички республика савдолари миқдори 24,9 млрддан17,1 млрд сўмгача пасайди, экспорт сотувлари эса 3,7 бараварга ўсиб, деярли 8 млрд сўмни ташкил қилди.

Давлат харидлари бўйича электрон савдолар миқдори 10 млрд сўмга тенг бўлди (+24,2%). Натижада 2,9 млрд сўм тежаб қолинди. Харидлар умумий ҳажмида кичик бизнес улуши 99% тенг бўлди.

Корпоратив харидлар платформасида савдолар ҳажми 6 млрд сўмни ташкил этди (-7,6%). Натижада 862,2 млн сўм тежаб қолинди (харидлар бошланғич қийматининг 12,5%).

$1 = 2363,47 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: