ЎзРТХАБда давлат харидлари бўйича янги электрон каталог ишга туширилади

Дата: 14:19, 07-04-2015.

Тошкент. 7 апрел. ЎзТАГ – 1 июлдан бошлаб Ўзбек республика товар хом-ашё биржасида (ЎзРТХАБ) давлат харидлари бўйича янги электрон савдо тизими (электрон каталог) ишга туширилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЎзРТХАБ матбуот хизмати маълумотига кўра, янги тизимларнинг қўлланиши товар ва зарур хизматларни сотиб олиш ишларига кетадиган вақтни $100 мингдан ошмаган битта битим бўйича 48 соатгача қисқартириш имконини беради.

Электрон каталог етказиб берувчиларнинг буюртмачиларга мўлжалланган таклифлари асосида тузиб чиқилади. Айни пайтда буюртмачилар товарларни электрон каталогдан танлайдилар, кафолат берувчи етказиб берувчилар эса, бошқа етказиб берувчилардан фарқли равишда, давлат харидлари бўйича электрон савдоларида иштирок этиш учун гаров пуллари киритмайдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: